Ниқоб таққан бир гуруҳ шахслар Нурафшон шаҳридаги банкоматни бузиб,  қарийб 20 миллион сўмни ўмарган
Ҳодисалар

Ниқоб таққан бир гуруҳ шахслар Нурафшон шаҳридаги банкоматни бузиб, қарийб 20 миллион сўмни ўмарган

373

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, ниқоб таққан бир гуруҳ шахслар Нурафшон шаҳри марказидаги банкоматни бузиб, қарийб 19.4 миллион сўмни ўмарган.

Лом ва бошқа қўлбола   асбоблар билан қуролланган   беш нафар жиноятчи ниқоб ҳамда қўлқоп кийган ҳолда 11 декабрь куни тунги соат 2:30да “Пойтахт банк”нинг банкомати эшигини бузишган. Улар фақат битта уячани очишга муваффақ бўлиб, 19,4 миллион сўмни олишган. Банкоматда яна 180 миллион сўм қолган бўлсада, нимадандир чўчиган жиноятчилар воқеа жойини тарк этишган.

Тезкор ходимлар қисқа фурсат ичида жиноятчиларни аниқлашган. Маълум бўлишича, Ўртачирчиқ ва Бектемир туманлари, шунингдек Нурафшон шаҳрида яшовчи 22-25 ёшли йигитлар бу ишга қўл урган. Тергов давомида яна шу аниқланганки,   бу уларнинг ягона жинояти бўлмаган. Биринчи қилмишларидан икки кун ўтгач, яъни 13 декабрь куни улар Paynet тўлов терминалини ҳам бузишган, бироқ пулларни ололмаган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169 моддаси 3 қисми (ўғрилик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Мазкур моддага кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача (81 миллион сўм) жаримага тортиш, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этиш белгиланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+