Загрузка
Загрузка
Бухоролик уддабурон тадбиркор ерни 700 минг долларга сотмоқчи бўлган
Ҳодисалар

Бухоролик уддабурон тадбиркор ерни 700 минг долларга сотмоқчи бўлган

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Бухоро вилоятида ўз фирмасига тегишли ер майдонини 700 минг долларга сотмоқчи бўлган тадбиркорни қўлга олди. Эркак 58 минг доллар миқдоридаги авансни олаётган вақтда жиноят устида қўлга тушган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, ер участкасининг майдони 3,8 гектар бўлиб, нотурар фондга тегишли. Жиноятчи харидорга 8 минг доллар эвазига коттеж қуриш учун рухсатнома беришни ваъда қилган. Бунинг учун у Бухоро вилояти Қурилиш бош бошқармасидаги танишларидан фойдаланишни режалаштирган.

Тезкор тадбирга "харидор"нинг ер ресурсларини талон-торож қилишга қарши курашиш бўлимига мурожаати сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамизки, Давлат кадастрлар палатаси Бўстонлиқ туман филиали ходими ер майдони ҳужжатларини сохталаштириб бериш эвазига пора олаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...