Загрузка
Загрузка
Оҳангаронда қурилиш ташкилоти раҳбари 80 минг доллардан ортиқ пора олган вақтида ушланди
Ҳодисалар

Оҳангаронда қурилиш ташкилоти раҳбари 80 минг доллардан ортиқ пора олган вақтида ушланди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент вилояти Оҳангарон туманида паррандачилик фабрикаси қурилишида ёрдамчи пудратчидан 83,5 минг доллар талаб қилган бош пудратчи компания раҳбари ушланди. У ички йўлларни асфальтлаш ишлари учун тузилган шартнома бўйича қолган 1,2 миллиард  сўмни тўлаш ва объектни ёрдамчи пудратчига бириктириб бериш эвазига пул талаб қилган.

Маълум қилинишича, бош пудратчи компания раҳбари жорий йил апрель ойида ички йўлларни асфальтлаш учун бошқа бир комрания билан 3,7 миллиард  сўмлик шартнома тузган. Ишлар бажарилганидан сўнг буюртмачи томонидан 2,5 миллиард  сўм ёрдамчи пудратчининг ҳисоб рақамига ўтказилган, бироқ қолган 1,2 миллиард  сўм тўланмаган.

Шундан сўнг бош пудратчи раҳбари ушбу объектни ёрдамчи пудратчига бириктириб бериш ва қолган маблағни тўлашни таъминлаш учун унинг таъсисчисидан 83,5 минг доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ўтказган тезкор тадбирда компания раҳбари талаб қилинган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари тадбиркордан 1,5 миллион сўм пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...