Ҳокимиятнинг етакчи мутахассиси, профилактика инспектори ва давлат  корхонаси раҳбарининг  ўринбосари пора  олиш  пайтида ушланган
Ҳодисалар

Ҳокимиятнинг етакчи мутахассиси, профилактика инспектори ва давлат корхонаси раҳбарининг ўринбосари пора олиш пайтида ушланган

403

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Хоразм ва Бухоро вилоятларида ҳокимиятнинг етакчи мутахассиси, профилактика инспектори ва давлат корхонаси раҳбарининг ўринбосари ҳибсга олинган. Улар ўзларининг хизмат лавозимларидан фойдаланиб, 1200 дан 8000 долларгача пора олишган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаро "Обод" маҳалласи ҳудудидаги вилоят ҳокимлиги захирасидан 1200 квадрат метр ер участкаси ажратилишини сўраган. Ҳокимликнинг етакчи мутахассиси 8000 АҚШ доллар эвазига туман ҳокимининг тегишли қарорини чақаришга ваъда берган.

“O’zbekiston 24» телеканали   хабар беришича, туман ҳокимлиги ходими пора олаётганида Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бошқармаси ва Департаментнинг туман бўлими вакиллари томонидан ушланган.

Уч нафар фуқаро Хоразм вилояти Шовот тумани Ички ишлар бошқармаси жиноятчиликнинг олдини олиш бўлинмаси таянч пункти инспекторига мурожаат қилиб, шахсий маълумотларни ўзгартириш орқали янги паспортлар берилишини сўрашган. Инспектор буни миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимидаги танишлари орқали 1200 долларга ташкил қилишни ваъда қилган.

Инспекториннг қўлга олинишида Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари иштирок этишган.

Бухоро ҳокимлиги ҳузуридаги "Турар ва нотурар жойларни ҳисобга олиш" давлат корхонаси раҳбарининг ўринбосари ҳам пора билан қўлга олинган.   У шаҳар ҳокимлиги балансидаги давлат оилавий ётоқхонасидаги хонадонлардан бирини 4000 доллар таклиф қилган фуқарога расмийлаштиришга ваъда берган.

Ҳолбуки, ётоқхонадаги хонадонлар уй-жойга муҳтож оилалар учун мўлжалланган. Раҳбар ўринбосари ҳокимликдаги танишлари орқали масаланинг “ҳал этилиши”ни айтган.

Мансабдор шахс ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ва Департаментнинг туман бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган. Маълум бўлишича, у илгари ҳам Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми (жуда катта миқдорда ёки уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб пора олиш) билан судланган.

Учта ҳолат бўйича жиноий ишлар қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...