Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 15 сентябрь куни Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани "Чўлқувар" маҳалласи ҳудудида жойлашган нефть маҳсулотларини сақлаш омборидаги резервуарлардан бирида ёнғин чиқди.
Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 10:30 да келиб тушган хабарга асосан воқеа жойига 14 та қутқарув бўлинмаси жалб этилиб, ёнғин соат 11:18 да ўчирилан.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида омбордаги 1 та ёқилғи сиғими (резервуар) ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш тан жароҳатлари олиб, Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ, Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти ҳамда ҳамкор хизматлар ходимлари етиб борган.
Кеча, шунингдек, ижтимоий тармоқларда Қарши давлат техника университети бош биносининг том қисмида йирик ёнғин чиққанини акс эттирган видеолар тарқалганди. Кадрларда бино томининг катта қисми ёнғин остида қолгани, том қопламалари эса ерга тушаётгани кўриниб турганди.

Изоҳлар мавжуд емас