Загрузка
Загрузка
Осиё ўйинлари олдидан ўзбекистонлик регбичи тақиқланган модда сабаб спортдан четлаштирилди
Ҳодисалар

Осиё ўйинлари олдидан ўзбекистонлик регбичи тақиқланган модда сабаб спортдан четлаштирилди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Осиё ўйинлари мусобақалари арафасида Ўзбекистон регби-7 терма жамоаси аъзосининг қон таҳлилларидан тақиқланган модда аниқланди. Шу сабабли у спорт фаолиятидан вақтинча дисквалификация қилинди.

Очиқланган маълумотларга кўра, тақиқланган модда машғулотлар даврида аниқланганига қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларида муваффақиятсиз иштирок этган.

Гуруҳ босқичида Гонконг, Хитой ва Малайзияга имкониятни бой берган жамоа, кейинги босқичда Қозоғистонга ҳам мағлуб бўлиб, турнирни ғалабасиз якунлаган.

Ҳозирда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда ва якуний қарор қабул қилингач, расмий баёнот берилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Халқаро допинг-тест агентлиги (IТА) Париж Олимпиадаси чемпиони, ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Муллажоновни уч йилга дисквалификация қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...