Загрузка
Загрузка
Педагогика институти талабасининг айтишича, уни декан ўринбосари зўрламоқчи  бўлиб, сўнгра деразадан  пастга улоқтирган. Талаба қизни давлат ҳимоя қиларканми?
Ҳодисалар

Педагогика институти талабасининг айтишича, уни декан ўринбосари зўрламоқчи бўлиб, сўнгра деразадан пастга улоқтирган. Талаба қизни давлат ҳимоя қиларканми?

532
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент давлат педагогика университети талабасининг сўзларига кўра, уни декан ўринбосари зўрламоқчи бўлиб, сўнгра   деразадан пастга улоқтирган. Айни пайтда қиз оғир аҳволда, унинг тос суяни синган, бош мияси   чайқалган. У яқин орада оёққа тура олмаса керак.....

Бу мудҳиш воқеани   зўравонликка қарши NeMolchi.uz лойиҳаси чоп қилган. Уларга Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (Пединститут) 3 курс талабаси Комилова Муштари-бону мурожаат қилган. Унинг айтишича, 2021 йилнинг 18 октябрь куни Зулфия номидаги давлат мукофотига ҳужжат топшириш учун тавсифнома ва тақриз олиш мақсадида ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.К. (исми-шарифи ўзгартирилган) нинг олдига борган.

Декан ўринбосари кутиб туришни сўраган. Қизнинг айтишича, бошқа кишилар кабинетдан чиқиб кетганидан сўнг, декан ўринбосари чарчаганини айтиб, кофе дамлаб беришни илтимос қилган. У ўгирилиши биланоқ, эркак эшикни ичкаридан қулфлаб,   чироқни ўчирган. Бундан хавфсираган Муштари яқин дўсти билан боғланиб, тезда етиб келишини сўраган. Кабинетдан чиқиб кетмоқчи бўлган қизни декан ўринбосари ушлаб олиб, диванга ётқизишга уринган.

Эшик ортидаги вахшийлик

Қиз қаршилик кўрсатган ва бақира бошлаган. Эшикнинг нариги томонида турган таниш йигити ҳам эшикни қоққан. Бир амаллаб эркакнинг чангалидан қутулган қиз дераза ёнига бориб, ёрдамга чақирган. Сўнгра, қизнинг маълум қилишича, декан ўринбосари уни деразадан ташқарига итара бошлаган. Қанчалик қаршилик қилмасин, эркак Муштарини пастга улоқтириб юборган. Шўрлик талаба асфальтга йиқилган. Кейин эса эркак деразани ёпиб, пардани туширган ва эшикни очган. Эшик олдида турган ёш йигит декан ўринбосарини ушлаб, у билан бирга пастда ётган қизнинг ёнига тушган. Декан   ўринбосари пастда йиғилган кишиларга қизнинг ўзи     ташланганини айтиб, уни касалхонага олиб боришни таклиф қилган.

Муштарини орқа ўриндиққа қўйишган, йигит эса олдинга ўтирган. Йўл-йўлакай декан ўринбосари қизнинг онасига қўнғироқ қилиб, унинг   йиқилгани ва айни пайтда касалхонага олиб борилаётганини айтган. Светофорда тўхтаганига, йигит орқага ўтирган ва танаффусдан фойдаланган эркак Муштарига деразани артаётган пайтда ўзи қийилиб кетганини айтишни сўраган. Акс ҳолда талабалар сафидан чиқариш билан   қизга таҳдид қилган. Орқа ўриндиққа ўтган йигит қиздан аслида нима бўлганини сўраган. У мажбуран пастга ташланганини пичирлаб айтган. Йигит дарҳол янги тафсилотларни қизнинг онасига телефон орқали билдирган.

Кейинчалик шифокорлар айтишганки, жабрланган қиз сал ўтиб   олиб келиганида, уни қутқариб бўлмасди.   Муштарининг   тос суяги синган, бош мияси жароҳатланган. Унинг қачон тузалиб кетиши номаълум.. Қизнинг режалари ҳам бисёр бўлган. Қиз миллий кийим тикиш билан шуғулланган, кўплаб медал ва фахрий ёрлиқлар олган. “Истиқболли авлод“ ННТнинг айтишича, у тўгаракдаги энг аълочи ўқувчилардан биридир. Муштари бу фожеага дуч келганига ҳеч ким ишонмайди..

Айни пайтда нима бўлаяпти

Ҳозирча терговчилар гувоҳларни сўроқ қилмоқда. Қизнинг қариндошлари айтишича, декан ўринбосари томони   кўрсатмани ўзгартириш учун пора таклиф қилган. Декан ўринбосарининг ўзи эса қизни суиқасдга молик, дея таърифлаган. Эпидемиологик вазиятдан фойдаланиб, унинг бутун факультети, хусусан ўқитувчилари ҳам онлайн ўқитишга ўтказилган. Бироқ, бошқа бинода жойлашган факультетлар кундузги шаклда ўқишни давом этмоқда. Маъмурият   нега бундай қилган? ОТМ раҳбарияти нимани яширмоқчи?

Пединститут талабаларининг   таъкидлашича, маъмурият Муштари дераза ёнида турганида ўзи қийилиб кетган, деб айтмоқда. Айрим қизлар исми-шарифини ошкор қилмасликни сўраб, айрим ўқитувчилар томонидан тегажоқлик қилиш ҳолатлари учраб туришини билдиришди. Бироқ, “отчисление”дан қўрққан талабар сукут сақлашади, маъмурият эса масалага эътибор бермайди.

22 октябрь куни NeMolchi.uz лойиҳаси Муштари билан юз берган воқеани Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги   хотин-қизлар масалалари бўйича бўлимга юборган. Афсуски, ҳозирча иш бўйича расмий маълумот берилмаган. Декан ўринбсарига нисбатан қандай чора кўрилгани, қайси модда бўйича жиноий иш қўзғатилгани номаълум.

Ўзбекистонда тегажоқликка қарши ҳимоя йўқ

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, тегажоқликни исботлаш жуда қийин. Одатда тергов тегажоқлик қилган кишининг   гапига кўпроқ ишонади. Тегажоқлик ҳолати исботлансада, бу учун Ўзбекистонда ҳеч қандай жазо белгиланмаган. Қолаверса, зўрлашга бўлган уриниш ҳам жазосиз қолади.

Муштари ўзида ички куч топиб, воқеани баён қилган. Бошқа талаба қизларни бундай ҳимоялаш учун у адолат истайди. Хўш, талабани давлатимиз ҳимоя қиларканми? Қачон    аёллар қонун ва суд томонидан ҳимояни ҳис қила олади? Таълим муассасалари раҳбарлари тегажоқлик ҳолатлари билан курашишни бошлайдими? Бу каби ҳолатлар қачонгача яшириб келинади?

Batafsil.uz. таҳририяти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан мазкур воқеага муносабат кутиб қолади. Юз берган ҳодиса юзасидан декан ўринбосарининг ҳам нуқтаи назарини ёритишга тайёрмиз.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+