Загрузка
Загрузка
Польшада одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир этган ўзбекистонлик муддатидан аввал озод қилиниб, ватанга қайтарилди
Ҳодисалар

Польшада одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир этган ўзбекистонлик муддатидан аввал озод қилиниб, ватанга қайтарилди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Польшада одам ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисасини содир этгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган наманганлик фуқаро муддатидан илгари шартли равишда озод этилди ва Ватанга қайтарилди. 

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси дипломатлари, "Артур Грабовски" адвокатлик бюроси ҳамда Польша Чегара хизмати ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида ҳамюртимизни муддатидан аввал озод қилишга эришилган. Озодликка чиқарилгач, дипломатик ваколатхона ва Европа Иттифоқининг Чегара ва соҳил хавфсизлиги агентлиги (Frontex) кўмагида унга "Варшава – Тошкент" йўналиши бўйича авиачипта харид қилиниб, барча зарур расмийлаштирув ишларидан сўнг соғ-саломат юртимизга қайтиши таъминланган. 

Ташқи ишлар вазирлиги хорижда қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга ҳуқуқий ва консуллик ёрдамини кўрсатиш ишлари тизимли равишда давом эттирилишини маълум қилди.

Бундан олдин июнь ойида Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги кўмагида Қозоғистонда оғир аҳволда қолган беш нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилганди.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...