Загрузка
Загрузка
Самарқанд вилоятида олтинни жомадон тутқичига яшириб олиб ўтишга уринишди
Ҳодисалар

Самарқанд вилоятида олтинни жомадон тутқичига яшириб олиб ўтишга уринишди

54
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқандда "Жартепа" божхона постида багаж сумкасининг темир тутқичларига олтин кукунига ўхшаш ярим килограмм моддани яшириб, мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган йўловчи ушланди. Аниқланган юкнинг қиймати 520 миллион сўмдан ортиқ баҳоланмоқда.

UzReport хабарига кўра, багаж рентген ускунаси ёрдамида текширилганда, жомадон тутқичларида фолга билан ўралган ўрамлар аниқланган. Уларда божхона декларациясида кўрсатилмаган тилла рангли кукун бор эди.

Қайд этилишича, юкни олиб киришга уриниш қўшни давлатдан келган фуқаро томонидан амалга оширилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг етти ойи давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан қиймати қарийб 11 миллиард сўмлик 312 килограммдан зиёд қимматбаҳо металл ва тошлардан ясалган заргарлик буюмлари олиб қўйилди.

Аввалроқ Тошкент аэропортида заргарлик буюмларини ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган аёл қўлга олинганди. Уни кўздан кечириш чоғида қўл юки ва кийимлари орасига яшириб қўйилган тақинчоқлар борлиги аниқланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...