Загрузка
Загрузка
Тошкентда ҳаво ифлосланиши келаси ҳафта бошигача сақланиши мумкин
Жамият

Тошкентда ҳаво ифлосланиши келаси ҳафта бошигача сақланиши мумкин

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда ҳаво ифлосланишига ёғингарчилик камлиги ва йирик чанг массаларининг кириб келиши сабаб бўлмоқда. Мутахассислар ноқулай об-ҳаво шароити келаси ҳафта бошигача сақланиши мумкинлигини билдирмоқда. 

Иқлим ўзгариши миллий маркази маълумотига кўра, 26 октябрь куни соат 18:00 да пойтахт ҳавосидаги майда заррачалар миқдори белгиланган меъёрдан юқори бўлган. Чанг заррачалари миқдори меъёрдан 1,85 баравар, майда заррачалар эса 1,06 баравар ошган. 

Марказ директори Фаррух Сатторовнинг таъкидлашича, 26 октябрь ҳолатига кўра, Тошкентда ой давомида атиги 3,9 миллиметр ёғингарчилик кузатилган. Ойлик меъёр эса 23,7 миллиметрни ташкил этади. Ёғингарчиликнинг камлиги ҳаводаги чанг заррачаларининг табиий йўл билан тозаланишини секинлаштиради. 

Мутахассислар 25–26 октябрь кунлари сунъий йўлдош тасвирларида Тошкент ва атроф ҳудудлар устида йирик чанг массаларини қайд этган. Чанг Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг айрим ҳудудларига ҳам тарқалган. 

Маълум қилинишича, ҳаво сифатининг ёмонлашишига бир нечта омил таъсир кўрсатмоқда. Вазиятни баҳолашда об-ҳаво шароити, чанг массаларининг ҳаракати ва мониторинг маълумотлари биргаликда таҳлил қилинади. 

Аввалроқ 24 октябрь куни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ОАВ вакиллари билан Тошкент ҳавосининг ифлосланиши мавзусида муҳокама ўтказганди. Унда майда заррачаларнинг манбалари, чангнинг Марказий Осиё бўйлаб тарқалиши ва шаҳарсозликда экологик экспертизанинг аҳамияти муҳокама қилинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...