Загрузка
Загрузка
Самарқандда ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлган ИИБ ходими қамалди
Ҳодисалар

Самарқандда ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлган ИИБ ходими қамалди

53
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилояти Булунғур тумани ИИБ профилактика катта инспектори ўсмирнинг ўз жонига қасд қилишига олиб келган тазйиқ ўтказиш, шунингдек, фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, 2 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди ва суд залидан қамоққа олинди. Batafsil.uz мухбири суд ҳужжати билан танишиб чиқди.

2025 йил 20 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБга 17 ёшли вояга етмаган ўсмир амакисига тегишли Cobalt русумли автомашинани ўзбошимчалик билан хайдаб кетгани ҳақида хабар келиб тушади. 21 февраль куни профилактика инспектори Икром Хазраткулов ва қариндошлари уни қидиришга тушади.  Профилактика инспектори ўсмирни Жиззах вилоятининг Зарбдор туманидан топиб, уйига олиб келади.

Икром Хазраткулов боланинг онасига Зарбдор ИИБ ходимларига 400 минг сўм берганини айтиб, ушбу пулни ўни банк картасига ўтказиб олишга эришади.

Кейинчалик, инспектор "бу бола қамалади, энди қонун олдида жавоб бериши керак" дея болани ва қариндошларини қўрқитган.

Инспектор профилактик тадбир ўтказмасдан ёки ҳужжат расмийлаштирмасдан йигитни тунги вақтгача (соат 23:00 атрофигача) ўзи билан олиб юрган. Кейинроқ, у болани уйига олиб келиб, ота-онасига ҳеч қандай расмий ҳужжат тақдим этмаган ҳолда қолдириб кетган.

Инспекторнинг "қамайман" деган таҳдидларидан қўрқув ва стрессга тушган ўсмир эртаси куни, 2025 йил 22 февраль куни яшаш уйи молхонасида ўзига дизел ёқилғисини сепиб, ўт қўйган.

Оғир куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай, 2025 йил 6 май куни вафот этган.

Инспектор айбига қисман иқрорлик билдирган. Боланинг ўлимида айби йўқлигини, таҳдид қилмаганини, 400 минг сўмни эса ўсмирнинг ўзи телефонини танишидан олиш учун сўраганини ва унинг онаси ихтиёрий ўтказиб берганини айтган. Таҳдидлар туҳмат эканини иддао қилган.

Марҳумнинг онаси инспекторнинг ўғлига қаматиш билан таҳдид қилганини ва тазйиқ ўтказганини билдирган. Ўғли ўзини ёқиб юборишдан олдин бу ҳақда унга ва амакисига айтиб берганини, ҳатто бу суҳбат видеотасвирга олинганини маълум қилган.

Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг ҳукми билан Икром Хазраткулов Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди: Фирибгарлик мансаб мавқейидан фойдаланиб), 207-моддаси 3-қисми "а" банди: Мансабга совуққонлик билан қараш (одам ўлимига сабаб бўлиши) жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

У 2 йил муддатга ички ишлар органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва суд залидан қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти Шаҳрихон туманида маст ҳолатда машина бошқарган собиқ профилактика инспектори Аъзам Сотволдиев икки фуқарони уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, бунинг оқибатида оғир жароҳат олган жабрланувчилардан бири — 53 ёшли Масхобиддин Жабборов шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган эди. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...