Загрузка
Загрузка
Эрон БАА, Баҳрайн, Қувайт ҳамда Қатарга ҳужум қилди
Дунё

Эрон БАА, Баҳрайн, Қувайт ҳамда Қатарга ҳужум қилди

65
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Яқин Шарқдаги кескин ҳарбий тўқнашувлар минтақавий хавфсизликни хавф остига қўйди. Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши қўшма ҳарбий амалиётлари ортидан, Эрон Форс кўрфазидаги бир қатор давлатлар ҳудудига оммавий ракета зарбаларини берди.

Эроннинг Fars ахборот агентлиги маълумотига кўра, зарбалар Қатардаги Ал-Удейд, Қувайтдаги Ас-Салем, БААдаги Ал-Дафра авиабазалари ҳамда Баҳрайндаги АҚШ 5-флоти базасига йўналтирилган.

Абу-Дабидаги турар-жой ҳудудига тушган ракета парчалари оқибатида бир нафар хориж фуқароси ҳалок бўлган.

Ар-Риёд шаҳрида ҳам портлашлар юз бергани ҳақида хабарлар келиб тушган.

Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт ва Баҳрайн ҳукуматлари Эроннинг ушбу ҳаракатларини ўз суверенитети ва халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб баҳолаб, кескин қоралаган.

Минтақа давлатлари ўз ҳудудларини ҳимоя қилиш ва вазиятга мутаносиб равишда жавоб бериш ҳуқуқини сақлаб қолишини эълон қилган.

АҚШ президенти Дональд Трамп амалиётни "Даҳшатли ғазаб" деб атаб, Эрон режимига қарши кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар давом этишини билдирган.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эроннинг ядровий қуролланишига йўл қўймаслик эканини таъкидлаган.

Эрон маҳаллий ОАВ ҳукуматнинг юқори лавозимли шахслари соғлом эканлигини ва Исроил ҳужумлари натижасида жабр кўрмаганини билдирган.

Ҳозирда вазият ўта нотинч бўлиб, халқаро ҳамжамият минтақадаги эскалациянинг янада кенгайишидан жиддий хавотирда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...