Самарқандда тошкентлик оғуфурушлар қидирувга берилган
Ҳодисалар

Самарқандда тошкентлик оғуфурушлар қидирувга берилган

795

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқандда синтетик ва психотроп моддаларни Интернет орқали сотиб келган жиноий гуруҳнинг уч нафар аъзоси қидирувга берилган. Тақиқланган моддалар савдосини уюштириш учун тўрт нафар эркак пойтахтдан Самарқандга борган, улардан бири қўлга олинган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Тунги хизмат давомида профилактика катта инспектори, майор Мансур Саидмуродов Самарқанддаги Сўғдиёна маҳалласидаги уйлар деворларига наркотик моддаларни сотишга оид сайт номини чизаётган фуқарони ушлаб, ИИБ олиб борган.

Суриштирув давомида маълум бўлишича, ҳибсга олинган шахс Тошкентнинг Чилонзор туманида яшовчи 20 ёшли фуқаро экан. Унинг айтишича, пойтахтлик тўрт нафар эркаклар наркограффити орқали тақиқланган моддаларни сотиш тармоғини ташкил этиш мақсадида 16 июнь куни Самарқандга боришган.

Ҳозирги кунда ушбу гуруҳнинг қолган аъзолари шахсини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, оғуфурушлар жиноий   фаолиятга янги аъзоларни жалб қилишнинг “креатив” усулини топишган. Улар фуқароларга Телеграм орқали ғалати хабарларни йўллашади. Бу хабарларга жавоб берганларга эса иш, яъни маълум жойларга яшириш орқали наркотик моддаларини сотишни таклиф қилишади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...