Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд шаҳрида Йўл-патруль хизмати ходими бошқарувидаги хизмат автомобили 75 ёшли пиёдани уриб юборди. Олинган тан жароҳатлари оқибатида фуқаро ҳодиса жойида вафот этган.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 21 июль куни соат 18:15 ларда Самарқанд шаҳрининг Шаббод кўчасида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙПХ ходими ўзига бириктирилган Tracker русумли хизмат машинасида ҳаракатланиб бораётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган фуқарони уриб юборган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, ҳодисанинг барча тафсилотларига аниқлик киритилмоқда.
Сoҳа мутасаддилари барча йўл ҳаракати қатнашчиларини бу каби фожиаларнинг олдини олиш учун қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирган.

Изоҳлар мавжуд емас