Загрузка
Загрузка
Сирдарёда 86,5 гектар ернинг ижара ҳуқуқи нега 426 миллион сўмга сотилди?
Ҳодисалар

Сирдарёда 86,5 гектар ернинг ижара ҳуқуқи нега 426 миллион сўмга сотилди?

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Сирдарё вилоятида қарздор фермер хўжалигига тегишли 86,5 гектар қишлоқ хўжалиги ерига бўлган 42 йиллик ижара ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион орқали 426 миллион сўмга сотилган. Мажбурий ижро бюроси томонидан дастлаб ер 4,5 миллиард сўмга баҳоланган. Масуллар ерни аукционга чиқариш жараёнида Бюро ходимлари савдога аралаша олмаслигини таъкидлаган.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда "Сирдарёда МИБ ер сотиш ишларига ҳам аралашяптими?" сарлавҳаси остида тарқалганди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти Марказий бошқарув аъзоси Тошкент вилоят бўлими раиси Зариф Мирзахмедов аукцион жараёнида холисларнинг имзолари сохталаштирилгани, аукцион ғолиби ва МИБ ходимлари ўртасида шубҳали ҳолатлар бўлгани ҳақида мурожаат тушганини маълум қилган.

Аниқланишича, Оқолтин туманида фаолият юритувчи "Акром Носир" фермер хўжалигидан солиқ қарздорлигини ундириш бўйича 19 та ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Оқолтин туман бўлимига юклатилган. Қарздорликнинг умумий миқдори 238,4 миллион сўмни ташкил этган.

Қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмагани сабабли, 2026 йил 12 февраль куни фермер хўжалигига тегишли, Андижон СИУ ҳудудида жойлашган 86,5 гектар қишлоқ хўжалиги ерига бўлган 42 йиллик ижара ҳуқуқи хатланган. Бу ҳақда фермер хўжалиги раҳбари белгиланган тартибда хабардор қилинган.

Қарз белгиланган муддатда тўлиқ қопланмаганидан сўнг, ерга бўлган ижара ҳуқуқи O’ZDAVYERLOYIHA давлат илмий-лойиҳалаш институтининг Сирдарё вилояти бўлими томонидан белгиланган 2,1 милиард сўмлик норматив қиймат асосида электрон онлайн-аукционга чиқарилган.

2026 йил 17 апрель куни ELEKTRON-ONLAYN AUKSIONLARNI TASHKIL ETISH жамияти томонидан ўтказилган аукционда мазкур ижара ҳуқуқи 426 миллион сўмга сотилиб, ғолибга топширилган.

Фермер хўжалигининг аукцион савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси Гулистон туманлараро маъмурий судининг 2026 йил 21 майдаги ҳал қилув қарори билан рад этилган.

Мажбурий ижро бюроси маълум қилишича, давлат ижрочиси томонидан хатланган мол-мулкни реализация қилиш ELEKTRON-ONLAYN AUKSIONLARNI TASHKIL ETISH жамияти ваколатига киради. Шу сабабли Бюро ходимларининг аукцион савдоларига аралашиши ёки уларга тўсқинлик қилиши мумкин эмас.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...