Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентнинг Янгиҳаёт тумани маҳаллаларидан биридан ўтувчи каналда 30та мушукнинг жасади, териси ва ичак-чавоқлари топилган. Бу ҳақда "Ekologuz" Телеграм-каналига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Фойдаланувчиларнинг маълумотларига кўра, мушуклар жасади, терилари ва ичаклари полиэтилен пакетларга қадоқланган ва номаълум шахслар томонидан ташланган.
Ички ишлар вазирлиги ва прокуратурадан ушбу вазиятни кўриб чиқиб, жиноятчиларни топишни ва уларни қонунга мувофиқ жазолашни сўраймиз.
Эслатиб ўтамизки, ўтган ҳафтада яна бир мудҳиш ҳолат ҳақида маълум бўлганди – Нукусда 100 дан ортиқ итлар ваҳшийларча ўлдирилган. Ҳозирча бу жиноятнинг айбдорлари топилмаган.
Изоҳлар мавжуд емас