Загрузка
Загрузка
Шота Руставели кўчасида енгил автомобиль скутер ҳайдовчисини уриб юборди
Ҳодисалар

Шота Руставели кўчасида енгил автомобиль скутер ҳайдовчисини уриб юборди

35
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 20 сентябрга ўтар кечаси пойтахтнинг Яккасарой туманида автомобиль ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ.

Ҳолат 19 сентябрь куни соат 23:40 атрофида Шота Руставели кўчасида қайд этилган. ЙТҲда KIA русумли автомобиль ва скутер иштирок этган.

Ҳодиса оқибатида скутер ҳайдовчиси тан жароҳати олган, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан текширув ўтказилиб, ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳайдовчи ва пиёдаларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш ва рухсат этилган тезликдан ошмаслик кераклигини эслатди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...