Загрузка
Загрузка
Шунчаки телефоннинг экранини босиб, пул ишлаш таклифи. Фирибгарлар ўзбекистонликларни алдаш учун  креатив роликлар тайёрлашмоқда
Ҳодисалар

Шунчаки телефоннинг экранини босиб, пул ишлаш таклифи. Фирибгарлар ўзбекистонликларни алдаш учун креатив роликлар тайёрлашмоқда

119
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли хилдаги фирибгарлик роликлари тарқатилмоқда. Улардан бирида шунчаки телефоннинг экранини босиб, машаққатсиз пул ишлаш таклиф қилинади. Бу ҳақда Киберхавфсизлик марказига маълумотлари асосида мухбиримиз хабар бермоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзбекистонликларни қисқа вақт ичида катта фойда ваъда қилган фирибгарларнинг хабарларига ишонмасликлари ҳақида огоҳлантиришмоқда. Масалан, ижтимоий тармоқларда Файcбук, Инстаграм ва Телеграм орқали ҳалол савдо билан шуғулланадиган “Ҳалол иш" Телеграм канали ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

Жуда сифатли суратга олинган видеороликда ҳар куни меҳнат қилиб, пластик картасида бор-йўғи 370 минг сўми бўлган новвой шунчаки телефонини босиб, 9 миллион сўм даромад оладиган шахс билан қиёсланган.   Яъни фирибгарлар икки-уч кунда мўмай даромад олишни ваъда қилишади.

Киберхавфсизлик марказининг таъкидлашича, бу видео   кишиларни телеграм-каналларга жалб қиладиган фирибгарлар томонидан суратга олинган бўлиб, турли баҳоналар билан бировларнинг пластик карта рақамлари қўлга киритилади ва пули ечиб олинади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...