Загрузка
Загрузка
Фарғонада кўп қаватли уй ертўласида акула боқилаётгани аниқланди
Ҳодисалар

Фарғонада кўп қаватли уй ертўласида акула боқилаётгани аниқланди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласида сунъий ҳовуз ўрнатилиб, унда акула боқилаётгани аниқланди. Хонадон мулкдори ертўлани ўзбошимчалик билан эгаллаб, катта ҳажмдаги бассейн ўрнатган ва унга сув қувури тортган.

Ҳолат Фарғона вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан Фарғона шаҳрининг Мурувват маҳалласи, Фарғона кўчасидаги кўп қаватли уйларда ўтказилган мониторинг давомида аниқланган.

Хусусан, 78-уйнинг 17-хонадони мулкдори кўп квартирали уй ертўласида қонун талабларига зид равишда сунъий ҳовуз ташкил қилган. Унда акула боқилаётгани маълум бўлган.

Шунингдек, ертўладаги турли хоналар тўсилиб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани, катта ҳажмдаги бассейн ўрнатилиб, унда балиқ боқиш учун ичимлик суви қувури тортилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан мулкдорга нисбатан жойида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланган. Унга ертўлани 15 кун ичида бўшатиб, аввалги ҳолатига келтириш бўйича ёзма кўрсатма берилган.

Бундан ташқари, ичимлик сувидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолати ҳам қайд этилган. Бу бўйича фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 163-моддаси биринчи қисми асосида маъмурий жарима расмийлаштирилган.

Инспекция кўп квартирали уйларнинг умумий фойдаланишдаги ҳудудлари, жумладан, ертўлалардан қонунчилик талабларига зид равишда фойдаланиш тақиқланганини эслатди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...