Загрузка
Загрузка
Иссиқ кунлар чўзилган сари рекордлар янгиланмоқда: Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли қишки кўрсаткичлардан ҳам ошиб кетди
Ҳодисалар

Иссиқ кунлар чўзилган сари рекордлар янгиланмоқда: Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли қишки кўрсаткичлардан ҳам ошиб кетди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда кузатилаётган аномал жазирама энергетика тизимига бўлган босимни мисли кўрилмаган даражага олиб чиқди. Мамлакат Ягона энергетика тизимида суткалик электр энергияси истеъмоли янги тарихий рекордни ўрнатди — бир кунда 284 миллион киловатт соат ток сарфланди. Бу кўрсаткич шу йилнинг 13 июлидаги ёзги рекордни ҳам, энг совуқ кунларга тўғри келган 24 январдаги қишки максимумни ҳам (283 миллион киловатт соат) ортда қолдирди. 

Юқори юклама туфайли тармоқларда юзага келаётган авария ва носозликларни бартараф этиш учун энергетика тизими ходимлари кучайтирилган режимда ишламоқда. Кеча кун давомида пойтахтнинг Чилонзор, Шайхонтоҳур, Яккасарой, Сергели ва Олмазор туманларидаги узилишлар тезкорлик билан бартараф этилган. Шунингдек, кучли шамол оқибатида Қашқадарё вилоятининг Қарши, Косон, Кўкдала, Қамаши, Ғузор, Китоб ва Чироқчи туманларида ўчган электр тармоқлари ҳам босқичма-босқич қайта тикланган.

Тизим мутахассислари жазирама кунларда тармоқларнинг дош бериши ва чироқсиз қолишнинг олдини олиш мақсадида аҳолидан электрдан тежаб фойдаланишни сўрамоқда. Бунинг учун кондиционерларни 24–26 даражадан паст бўлмаган ҳароратга созлаш ва уларнинг фильтрларини вақтида тозалаб туриш тавсия этилади. Бу оддий қоидалар ҳам ускунанинг умрини узайтиради, ҳам тармоқларнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишидан асрайди.

Ўз навбатида, ишлаб чиқариш ҳажми ҳам кескин ортиб, 14 июль куни суткалик кўрсаткич 287,3 миллион киловват соатни ташкил этган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...