Сурхондарёда икки эркак шифокорни калтаклаган. Видео
Ҳодисалар

Сурхондарёда икки эркак шифокорни калтаклаган. Видео

513

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сурхондарёлик шифокор икки эркак томонидан калтакланган. Кўринишича, инсонлар ҳаётини қутқараётган шахслар билан муносабатларни мушт билан ҳал қилиш одатий тус   олмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИББга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, шифокор Бойсун туманида   калтакланган.

Видеода акс этишича, эркак билан суҳбатлашаётган шифокор кутилмаганда қорнидан зарба олган. Сал ортга чекинган шифокорнинг юзига   бошқа эркак мушти билан урган, оқибатда шифокор қонга бўялиб ерга йиқилган ва хушидан кетган.

Воқеа 9 январь куни тахминан соат 14-30да юз берган. Экспертлар берган хулосага кўра, шифокор енгил тан жароҳат олган. Можарога нима сабаб бўлгани аниқ эмас.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277 моддаси 2 қисми “б” банди (безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+