Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда Йўл-патруль хизмати ходимларига қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳодисалар

Сурхондарёда Йўл-патруль хизмати ходимларига қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарё вилояти Ангор туманида 39 ёшли маст ҳайдовчи Йўл-патруль хизмати ходимларининг талабига бўйсунмай, қочишга уринган. Кейинчалик унинг яқинлари ҳам ходимларга қаршилик кўрсатиб, икки нафар ходимга тан жароҳати етказган.

Воқеа 9 август куни содир бўлган. "Damas" автомобилини бошқариб келган ҳайдовчи YPX ходимларини кўргач, ҳаракат йўналишини ўзгартириб, қочишга уринган. Ходимлар уни кузатиб бориб, "Илғор " маҳалласидаги уйи яқинида тўхтатган.

Ҳайдовчидан спиртли ичимлик ҳиди келаётгани сабабли ходимлар уни тиббий кўрикдан ўтказиш учун олиб кетишмоқчи бўлган.

Шу пайт воқеа жойига унинг икки укаси, турмуш ўртоғи ва қўшниси етиб келиб, хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар органлари ходимларига фаол қаршилик кўрсатган. Натижада икки нафар ходим тан жароҳати олган.

Воқеа жойига Ангор тумани прокуратураси ва ИИБ тезкор-тергов гуруҳи етиб бориб, ҳолатни ўрганган. Шу куни мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. YPX ходимларининг ҳаракатлари бўйича ҳам хизмат текшируви тайинланган.

Олдинроқ Форишда профилактика инспекторлари ва фуқаролар ўртасида можаро келиб чиққанди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...