Загрузка
Загрузка
Форишда профилактика инспекторлари ва фуқаролар ўртасида можаро келиб чиқди
Ҳодисалар

Форишда профилактика инспекторлари ва фуқаролар ўртасида можаро келиб чиқди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззах вилояти Фориш туманида профилактика инспекторлари ҳамда бир гуруҳ фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса акс этган видеолавҳа тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Расмий хабарга кўра, ҳодиса 5 август куни соат 21:30 ларда тумандаги ресторанлардан бирида содир бўлган. Муассаса ходимлари маст ҳолдаги шахслар таомлар учун тўлов қилмай, тартиббузарлик қилаётгани бўйича ички ишлар органларига мурожаат қилган. Етиб келган ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган муқаддам судланган аёл белгиланган тартибда "Хушёрхона"га жойлаштирилган.

Шунингдек, ушбу аёлнинг қизлари муассасага келиб, ходимларни ҳақорат қилган ва уларга тан жароҳати етказишга уринган. Ички ишлар органи хабарига кўра, вазиятни бартараф этиш жараёнида фуқароларга нисбатан махсус воситалар қўлланилмаган.

Ҳозирда воқеада иштирок этган барча шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Денов туманида аёлнинг бузилган турар жой масаласи вилоят ҳокими назоратига олинганди ва фуқаронинг уй-жой билан боғлиқ муаммосини ҳал этиш мақсадида унга янги турар жой қуриб берилиши маълум
қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...