Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сирдарё вилоятида 29 ёшли аёл рашк ва ўзаро келишмовчиликлар сабабли турмуш ўртоғининг қонуний оиласига ҳужум қилиб, икки кишининг умрига зомин бўлди ва яна бир вояга етмаган болани пичоқлаб ўлдирди.
Маълум қилинишича, судланувчи аёл шу вақтга қадар эрнинг қонуний никоҳдаги рафиқаси фарзанд кўриб келаётгани, ўзи эса фарзанд кўра олмаганидан келиб чиққан рашк ва жанжаллар сабабли уларнинг хонадонига борган.
Ўзи билан ошхона пичоғини олиб борган аёл жанжал вақтида қонуний рафиқанинг баданига 9 маротаба пичоқ уриб, уни қасддан ўлдирган.
Шунингдек, унинг ёнидаги 6 ёшли қизни ҳам 2 маротаба пичоқлаб ўлдирган ҳамда 3 ёшли бошқа бир қизчага ҳам пичоқ билан оғир жароҳат етказиб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.
Оғир тан жароҳати олган 3 ёшли қизча шифохонага ётқизилган.
Жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилган.
Суд ҳукмига кўра, айбланувчи тегишли моддалар билан айбдор деб топилиб, унга 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Олдинроқ Оҳангаронда ака укасини пичоқлаб ўлдирганди.

Изоҳлар мавжуд емас