Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, ўтиб кетаётган автомобиль ҳайдовчиси “ўқрайиб” қараганлиги учун ака-укалар пичоқбозлик қилишган.
25 март куни соат 02:30 ларда ака-ука 30 ёшли Жалолиддин Н., ва 27 ёшли Жамолиддин Н.,лар “Nexia-Ravon” русумли автомашинасида Навоий шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган “Амфитеатр” мажмуаси қаршисидаги чорраҳада ҳаракатланиб кетаётганларида ёнма-ён ҳаракатланиб келаётган “Malibu” русумли автомашина ҳайдовчиси 28 ёшли Умид Х., уларга “уқрайиб” қарагандек туюлган”, - дея маълумот бермоқда ИИВ.
Шундан сўнг, улар “Malibu”ни чеккага тўхтатиб, ҳеч бир сабабсиз ўзаро жанжаллашганликлари оқибатида Умид Х.,нинг ўнг оёқ сон соҳасига пичоқча билан бир неча маротаба уриб жароҳат етказганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жалолиддин Н., ва Жамолиддин Н.,ларга нисбатан Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а, б, в” банди (безорилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан совуқ қурол билан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас