Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тожикистонлик чегарачилар “Толибон" ҳаракати аъзолари билан тўқнашувдан сўнг чекинган 1000 дан ортиқ афғонистонлик аскарни ўз мамлакатига киришга қўйган. Бу ҳақда Тожикистон чегара хизматига ҳавола қилган ҳолда “Ховар” агентлиги хабар бермоқда.
"Толиблар билан қуролли тўқнашувлар чоғида 1037 нафар афғон аскари ҳаётини сақлаб қолиш учун ортга чекинган ва чегарани кесиб ўтган", - дейилмоқда хабарда.
Шундай қилиб, афғонлар чегаранинг бутун узунлиги бўйлаб турли жойларда чегарани кесиб ўтишган. Энг кўп аскар Хорог шаҳри яқинидаги "Тем" чегара постини (312киши), шунингдек, Дарвоз ҳудудидаги чегарани (213) кесиб ўтишган.
Чегара хизматининг қўшимча қилишича, яхши қўшничилик муносабатлари ва мамлакат ички ишларига аралашмасликни ҳисобга олган ҳолда афғонистонлик аскарларга Тожикистон ҳудудига ўтишга рухсат берилган.
Изоҳлар мавжуд емас