Загрузка
Загрузка
Тошкентда 20 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди
Ҳодисалар

Тошкентда 20 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 20 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. 

Маълум қилинишича,  58 ёшли Сурхондарё вилоятида туғилган фуқаронинг Тошкент шаҳридаги вақтинча яшаш манзили кўздан кечирилганда 13 килограмм 50 грамм опий ва 7 килограмм 137 грамм гашиш аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. 

Мазкур шахсга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда унинг жиноий шериклари ҳамда гиёҳвандлик моддаларининг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Шунингдек, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда виртуал наркотик савдо канали ташкил қилган 35 ва 26 ёшли икки нафар шахс ушланган. Улардан гашиш ва гашиш мойи мусодара қилинган. 

Қайд этилишича, ушланганларнинг бири муқаддам бир нечта моддалар бўйича судланган бўлса, иккинчиси эса жорий йил апрель ойида гиёҳвандлик воситалари билан ушланиб, гумондор сифатида терговга жалб этилган бўлган. 

ДХХ фуқароларни гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига оид ҳолатларга дуч келганда 1520 қисқа рақами орқали хабар беришга чақирган. 

Аввалроқ Хоразмда пенсионер аёл героин сақлаган ва сотган вақтида ушланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...