Загрузка
Загрузка
Тошкентда фуқароларни хорижга ноқонуний жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди
Ҳодисалар

Тошкентда фуқароларни хорижга ноқонуний жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда фуқароларни Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишни ваъда қилиб, жами 105 минг доллар талаб қилган уч нафар шахс қўлга олинди. 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи икки нафар шахс фуқароларга G-1 визасини расмийлаштириш, уларни Жанубий Кореяга ишга юбориш ва кейинчалик доимий яшаш учун рухсатнома олишда ёрдам беришни ваъда қилгани аниқланган.  

Улар бу хизмат учун 55 минг доллари талаб қилиб, 25 минг долларни олаётган вақтида ушланган. 

Яна бир ҳолатда эса Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи, аввал фирибгарлик учун судланган шахс фуқарони Ўзбекистон–Туркия–Испания–Мексика орқали АҚШга ноқонуний олиб ўтишни таклиф қилган.

Бунинг эвазига у 50 минг доллар талаб қилиб, 20 минг долларни олаётган пайтда Тошкентда қўлга олинган. 

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Бундан олдин ҳам Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувлар давомида Корея Республикасига ишга юбориш билан боғлиқ бир қатор фирибгарлик ҳолатлари аниқланганди. Текширувлар натижасига кўра, айрим шахслар ва собиқ масъул ходимлар фуқароларнинг ишончига кириб, уларни хорижда иш билан таъминлашни ваъда қилган ҳолда катта миқдорда пул маблағларини қўлга киритгани маълум бўлган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...