Загрузка
Загрузка
Тошкентда Tracker 6 ёшли болани уриб кетди, у воқеа жойида вафот этди
Ҳодисалар

Тошкентда Tracker 6 ёшли болани уриб кетди, у воқеа жойида вафот этди

56
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 1 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Чўлдарахт кўчасида 6 ёшли боланинг ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Дастлабки маълумотларга кўра,  Tracker русумли автомобиль йўлга югуриб чиққан болани уриб юборган. Кузатув камералари тасвирларида бола йўл четида тўхтаб турган Cobalt автомобили ортидан тўсатдан югуриб чиққанини, Tracker эса уни олд ва орқа ғилдираклари билан босиб ўтганини кўриш мумкин. Оғир тан жароҳатлари олган бола воқеа жойида вафот этган. 

Маҳаллий аҳоли айтишича, ҳудудда болалар майдончаси йўқлиги сабабли болалар кўчада ўйнашга мажбур. Шунингдек, гувоҳлар ва марҳумнинг яқинлари ҳайдовчи ҳодиса вақтида тормоз босмаганини ва йўлга етарлича эътибор бермаганини таъкидламоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Олдинроқ Қашқадарёда Камаз юк автомобилининг тормози ишламай қолиши оқибатида 11 та машина иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...