Загрузка
Загрузка
Испания сўнгги дақиқаларда Белгияни мағлуб этиб, ЖЧ-2026 ярим финалига чиқди
Спорт

Испания сўнгги дақиқаларда Белгияни мағлуб этиб, ЖЧ-2026 ярим финалига чиқди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жаҳон чемпионати чорак финалида Испания терма жамоаси Белгия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Ғалаба тўпи учрашувнинг сўнгги дақиқаларида киритилди. 

Испания 30-дақиқада Фабиан Руиснинг голи билан ҳисобни очди. Белгия эса танаффусгача жавоб қайтариб, 41-дақиқада Шарль де Кетеларе ҳисобни тенглаштирди. 

Учрашув давомида испанлар тўп назорати ва хавфли ҳужумлар бўйича устунлик қилди. Улар рақиб дарвозаси томон 17 марта зарба берган бўлса, Белгия бешта зарба билан чекланди. Бироқ ҳал қилувчи гол фақат асосий вақтнинг 88-дақиқасида захирадан майдонга тушган Микель Мерино томонидан киритилди. 

Шу тариқа, Мерино иккинчи ўйин кетма-кет Испанияга ғалаба келтирган футболчига айланди. У 1/8 финалда ҳам Португалияга қарши баҳснинг 90+1-дақиқасида ҳал қилувчи голни урган эди. 

Энди Испания ярим финалда Марокашни 2:0 ҳисобида мағлуб этган Франция терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...