Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тегишли идора ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Сьерра-Леонедан юборилган курьерлик жўнатмасидан 728 грамм кокаин мусодара қилинди. Шунингдек, Бўстонлиқ туманида қарийб 18 минг тўп кўкнори эккан фуқаро аниқланди.
Маълум қилинишича, Яшнобод туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс жўнатмани Яккасарой туманидаги хусусий курьерлик хизмати орқали қабул қилиб олаётган вақтида ушланган. Автоэҳтиёт қисмлари ичига яширилган кокаиндан ташқари, унинг яшаш хонадонидан наркотик моддалар сақланган кукунсимон воситалар ва таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ширинликлар ҳам топилган.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда 55 ёшли фуқаро тоғ ёнбағридаги ер майдонида 17 600 туп кўкнори ва 9 туп каннабис етиштириб келгани аниқланган. Унинг уйидан қуритилган ва майдаланган кўкнори ҳам мусодара қилинган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, илгари гиёҳвандлик жиноятлари учун судланган Хоразм вилоятида яшовчи аёл гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасида гумонланиб яна қўлга олинганди. У шартли харидорга героин сотаётган вақтида ушланган, уйида тинтув ўтказилганда эса яна бир партия тақиқланган модда топилган.

Изоҳлар мавжуд емас