Загрузка
Загрузка
Тошкентда болалар мушукнинг думини ёқиб, уни қувлагани акс этган видео тарқалди
Ҳодисалар

Тошкентда болалар мушукнинг думини ёқиб, уни қувлагани акс этган видео тарқалди

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида болаларнинг мушукка нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Кузатув камерасига муҳрланган тасвирларда болалар ҳайвонни овқат билан алдаб чақириб, думини ёққани ва қўрққан мушукни қувлагани кўринади. 

Ҳодиса кўп қаватли уйлардан бирининг кириш йўлагида содир бўлган. 

Видеода болаларнинг ҳаракатлари акс этган, аммо уларнинг шахси ва ёши ҳақида маълумот берилмаган. 

Ўзбекистон қонунчилигида ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик белгиланган. 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига кўра, ҳайвонни қийноққа солиш ёки унга азоб бериш 3–5 БҲМ миқдорида жаримага сабаб бўлади. 

Ҳуқуқбузарлик такрор содир этилса ёки ҳайвон ўлса ёхуд майиб бўлса, 5–10 БҲМ жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ қўлланиши мумкин. 

Шунингдек, Жиноят кодексининг 202¹-моддасида ҳайвонга шафқатсиз муносабатда бўлиш оқибатида унинг ўлими ёки майиб бўлишига сабаб бўлган қилмиш учун, агар шахс аввал шу ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазоланган бўлса, жиноий жавобгарлик назарда тутилган. 

Бундай ҳолатда жарима, мажбурий жамоат ишлари ёки олти ойгача озодликни чеклаш ёхуд маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. 

Ҳуқуқий баҳо беришда болаларнинг ёши, мушук олган жароҳатлар ва воқеанинг бошқа тафсилотлари муҳим аҳамиятга эга. 

Ҳозирча ҳодиса юзасидан масъул идоралар томонидан расмий муносабат билдирилгани ҳақида маълумот йўқ. 

Аввалроқ Тошкентда мушукчани жароҳатлаган эркак 7 суткага қамалганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...