Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил 12 май куни Швецияда миграция қонунчилигини бузганлиги учун мамлакатдан чиқариб юборилган 20 нафар Ўзбекистон фуқароси махсус чартер рейси билан Тошкент халқаро аэропортига етиб келди. "Дунё" ахборот агентлиги хабарига кўра, ушбу тадбир Ўзбекистон ва Швеция ваколатли органларининг яқин ҳамкорлиги доирасида амалга оширилди.
Фуқароларни ватанга қайтариш жараёнида икки давлат мутасаддилари шахсни идентикация қилиш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва хавфсиз ташишни таъминлаш каби ҳуқуқий тартиб-таомилларни тезкорлик билан мувофиқлаштирган. Бу каби тадбирлар ноқонуний миграциянинг олдини олиш ва хорижий давлатлар билан миграция соҳасидаги келишувларни ижро этиш тизимининг бир қисми ҳисобланади.
Ўзбекистон ҳукумати хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва миграция соҳасидаги қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича халқаро ҳамкорлар билан тизимли мулоқотни давом эттирмоқда. Қайтариб келинган фуқароларга нисбатан белгиланган тартибда тегишли кўмак берилиши кўзда тутилган.
1 май куни ҳам 26 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилиниб, чартер рейс орқали Тошкент халқаро аэропортига олиб келинганди.

Изоҳлар мавжуд емас