Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Ҳодисалар

Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

51

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда 31 июль куни тушдан кейин пойтахтнинг Сергели туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган ёнғин тасвирлари тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси изоҳ берди.

Вазирлик хабарига кўра, ёнғин Наврўз кўчасида жойлашган турар-жой биносининг чордоғида содир бўлган.

Воқеа ҳақидаги сигнал 12:58 да келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига деярли 20 дақиқада етиб борган. Ўчириш учун уларга 40 дақиқадан кўпроқ вақт керак бўлди - ёнғин соат 13:59 да тўлиқ ўчирилди.

ФВВ хабарига кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Ушбу воқеадан бироз аввал Чорвоқ яқинидаги тоғда навбатдаги йирик ёнғин содир бўлгани ҳам маълум бўлганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...