Ҳодисалар

Тошкентда пандемия даврида мигрантларни хорижга юбориш фирмасининг директори ушланди. У 700га яқин кишини алдаган

1938

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИББ маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда пандемия даврида мигрантларни хорижга юбориш фирмасининг директори ушланган. У 700га яқин кишини алдаган. 

13 январь куни Тошкент-Москва йўналиши бўйича авиачиптани расмийлаштириш учун 1450    доллар олаётган пайтда 1986 йилда Тошкент вилоятида туғилган “Turbo Airlines” компанияси директори К. Е. қўлга олинган. Компания бош офиси Тошкентнинг Яккасарой туманида жойлашган.

Карантин чекловлари даврида компания фуқароларга Россияга авиачипталарни расмийлаштириш ва керакли ҳужжатларни олишда ёрдам беришга ваъда қилган. Компания директори бу ваъдаларни бажармаган, олинган пулларни эса ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Компаниянинг ҳудудий бошқармаларини текшириш натижаларига кўра маълум бўлишича, биргина Андижон вилоятида 72 киши зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш учун ариза топширган ва 72 минг доллар тўлаган. Жами 2020 йилнинг 22 октябридан 2021 йилнинг 13 январигача бўлган давр мобайнида ушбу компания орқали авиачипталар ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштирган 190 нафар фуқаро борлиги аниқланган. Улар ишга гувоҳ сифатида жалб қилинган.

Бундан ташқари, яна 500 нафар фуқаро номига рамийлаштирилган ҳужжатлар топилган. Улар ҳам текширилмоқда.

Компания директори, шунингдек унинг таъсисчиси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича гумонланувчи сифатида қўлга олинган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+