Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан Rayyan Kids Land оилавий корхонасига нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун берилган лицензия бекор қилинди.
Мазкур қарор Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг киритган аризаси судялар томонидан кўриб чиқилиши якунларига кўра қабул қилинган.
Вазирлик судга ушбу оилавий корхонага нисбатан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ва унинг лицензиясини чақириб олиш талаби билан мурожаат қилган. Мазкур тадбиркорлик субъектига нодавлат таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи расмий ҳужжат 2025 йил 13 август куни тақдим этилган.
Суд мажлиси якунида раислик қилувчи томонидан қабул қилинган суд ҳужжатининг мазмун-моҳияти ҳамда ушбу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш муддатлари ва тартиби томонларга тушунтирилган.
Аввал хабар берилганидек,Тошкент шаҳридаги Rayyan Kids Land хусусий мактабгача таълим ташкилотининг лицензиясини бекор қилиш бўйича Тошкент тармоқлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилган. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан қабул қилинган ушбу қарорга боғчада тарбияланувчига нисбатан қўлланган зўравонлик ҳолати ва аниқланган яна олтита қўпол қонунбузилиш ҳолатлари сабаб бўлган эди

Изоҳлар мавжуд емас