Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари Тошкентда ялт-ялт ёнувчи маёқчалар ўрнатган ҳолда ортга қараб ҳаракатланган автобезорининг “Lacetti”сини жарима майдончасига олиб боришган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар қилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, кеча ижтимоий тармоқда "Шаҳар бедарвозами, ким бўлди бу эркатойлар?" сарлавҳаси остида видео тарқалиб, унда махсус товуш ва ёруғлик маёқчаларини ўрнатган автомашина ортга қараб ҳаракатлангани акс этган.
Мазкур воқеа юзасидан ИИББ қуйидагиларни маълум қилган:
“4 сентябрь куни соат 22:50ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А.Навоий кўчасида ҳайдовчи, 30 ёшли ҳайдовчи "Lacetti" русумли автомобилда хавфли манёврлар билан, рухсат этилмаган бўлсада транспорт воситасига ялт-ялт ёнувчи маёқчалар ўрнатган ҳолда ҳаракатланган вақтда ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган. Текширув давомида автомобиль ён ойналарининг туси тегишли рухсатномасиз қорайтирилганлиги ҳам аниқланган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларини бажармаган ва пиёда яширинишга уринган”, -дея қайд этилмоқда ИИББ хабарида.
ЙПҲ инспекторлари томонидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126, 128⁵, 135, ҳамда 194-моддалари тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
Изоҳлар мавжуд емас