Загрузка
Загрузка
Алиментдан қарзи бор қидирувдаги ота тунги клубдан топилди
Ҳодисалар

Алиментдан қарзи бор қидирувдаги ота тунги клубдан топилди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Наманган вилоятида алимент қарзини узоқ вақт давомида тўламагани учун қидирувга берилган ота масъул ходимлар томонидан тунги клубда аниқланди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбирига Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби хабар берди.

Маълум бўлишича, унинг алимент бўйича қарзи қарийб 52 млн сўмга етган. Ушбу фуқаро Чуст туман бўлими иш юритувида бўлган. У узоқ вақт давомида фарзанди таъминоти учун белгиланган алиментни тўламагани сабабли катта миқдорда қарздорлик юзага келган.

Қарздор 2025 йилда алимент мажбуриятини бажармагани учун маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган. Шунга қарамай, алимент қарзи тўланмаган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Қидирув тадбирлари давомида Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарздорнинг жойлашган манзилини аниқлаган. У тунги клубда экани маълум бўлган ва қўлга олинган.

Мажбурий ижро бюроси томонидан алимент мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган қарздорларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонуний чоралар кўриш бўйича қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Бундан олдин ҳам Тошкент вилоятида алиментдан қочиб юрган қарздор ота хонтахта тагидан топилганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...