Загрузка
Загрузка
Зангиотада аёл ва болани уриб юборган ҳайдовчи бўйича тафсилотлар очиқланди
Ҳодисалар

Зангиотада аёл ва болани уриб юборган ҳайдовчи бўйича тафсилотлар очиқланди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ташкент вилояти Зангиота туманида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган аёл ва унинг 7 ёшли фарзандини Cherry русумли автомобиль уриб юборди. Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тармоқларда тарқалган видеоязувлар юзасидан расмий маълумот берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси 15 сентябрь куни  эрталаб соат 07:30 ларда "Обод" маҳалласининг марказий кўчасида, 39-сонли мактаб қаршисида юз берганди. 36 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cherry русумли автомобиль йўлнинг белгиланган пиёдалар ўтиш қисмидан ўтаётган 40 ёшли аёл ва унинг 7 ёшли фарзандини уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганларга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Тиббиёт ходимлари томонидан соғлиғи тиклангани аниқлангач, улар касалхонадан уйга жавоб берилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Зангиота тумани Ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ва суриштирув-текширув ишлари олиб борилмоқда.

ЙҲХБ масъуллари барча ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга ҳамда мактаблар ва пиёдалар ўтиш жойлари яқинида хушёрликни оширишга чақирган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...