Загрузка
Загрузка
Тошкентдаги хусусий боғча тарбияланувчига нисбатан зўравонлик сабабли ёпилиш хавфи остида қолди
Ҳодисалар

Тошкентдаги хусусий боғча тарбияланувчига нисбатан зўравонлик сабабли ёпилиш хавфи остида қолди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Тошкент шаҳридаги Rayyan Kids Land хусусий мактабгача таълим ташкилотининг лицензиясини бекор қилиш бўйича Тошкент тармоқлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан қабул қилинган ушбу қарорга боғчада тарбияланувчига нисбатан қўлланган зўравонлик ҳолати ва аниқланган яна олтита қўпол қонунбузилиш ҳолатлари сабаб бўлган.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг 24 июнь куни мазкур боғча тарбиячиси болалардан бирига нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик ишлатган. Ушбу ҳолат акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалгач, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари бошланган.

Текширувлар натижасида 36 ёшли тарбиячи аёл боғча тарбияланувчиларига нисбатан мунтазам равишда жисмоний куч ишлатиб келганлиги аниқланганди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тарбиячига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, жабрланган болаларнинг олган тан жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...