Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. Тошкентдаги Кичик автомобиль ҳалқа йўлида оммавий йўл-трнаспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида пойтахт ИИББнинг матбуот хизматига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Автоавария соат 10-45да юз берган. Кичик ҳалқа йўлининг Яшнабод тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида бир вақтнинг ўзида бешта машина тўқнашган.
Ҳайдовчилар томонидан масофа қоидаларига риоя қилмаслик мазкур ҳодисага сабаб бўлган. Ҳаммаси “Мерседес” эгаси светофорнинг қизил ишорасига тўхташи билан бошланган. Унинг ортидан келаётган машиналар Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда хавфсиз масофага риоя қилмаганликлари учун бир-бировлари билан тўқнашишган. “Мерседес”дан ташқари иккита “Нексия”, “Кобальт” ва “Каптива” йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этишган. Шуниси қувонарлики, оммавий аварияда жабрланганлар йўқ. Автоинспекторлар йўлларда эҳтиёткорликни сақлаш ва Йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликка даъват этишади.
Изоҳлар мавжуд емас