Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентлик йигит беҳаё суратларни Интернет орқали тарқатиш билан қизни қўрқитган. Бу учун автомобиль ва 50 миллион сўм олган. Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
“25 ёшли А.Атабой 31 ёшли Х.Гулрухни турли хилдаги беҳаё суратларини интернет ижтимоий тармоқларига қўйиб обрўсизлантириб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласида жойлашган автотураргоҳда 1.000.000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олиб, ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олинган”, - дея қайд этмоқда ИИВ.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, 2020 йилнинг апрель ойидан 2021 йилнинг май ойига қадар А.Атабой Х.Гулрухни суратларини интернет ижтимоий тармоқларига қўйиш билан қўрқитиб товламачилик йўли билан нархи 80 миллион сўмлик «Lacetti» русумли автоуловини ишончнома асосида олганлиги бундан ташқари жами 14 миллион сўмлик 40 граммли тилла тақинчоқлари, 42 миллион сўм ва 600 АҚШ доллар пулларини товламачилик йўли билан қўлга киритиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас