Загрузка
Загрузка
Қўқонда ухлаб ётган танишини лом билан уриб ўлдирган 66 ёшли эркакка суд ҳукми ўқилди
Ҳодисалар

Қўқонда ухлаб ётган танишини лом билан уриб ўлдирган 66 ёшли эркакка суд ҳукми ўқилди

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб қолган танишини ухлаб ётган вақтида темир лом билан уриб ўлдирган 66 ёшли эркакка нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Судланувчи озодликдан маҳрум этилди.

Аниқланишича, фожиа 2026 йилнинг 4 апрель куни соат 16:00 лар атрофида судланувчининг яшаш хонадонида содир бўлган. Бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган икки таниш ўртасида мастлик оқибатида оғзаки жанжал келиб чиққан. Жанжал давомида марҳум судланувчининг юз қисмига бир неча маротаба қўли билан урган.

Бундан ғазабланган 66 ёшли эркак қасд олиш мақсадида ҳовлидаги темир лом билан қуролланиб, яшаш хонасида ухлаб ётган, ожиз аҳволдаги жабрланувчининг бош, юз ва танасининг бошқа қисмларига бир неча бор зарба бериб, уни қасддан ўлдирган.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в" банди (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш) билан айбли деб топилган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 50-моддаси тартибида 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида хотини ва 2,5 ёшли фарзандини ўлдирган шахс умрбод қамоққа маҳкум этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...