Загрузка
Загрузка
Туркияда марҳум Дурдона Ҳакимованинг дугонаси Сайёра Эргашалиева ҳам ваҳшийларча ўлдирилган
Ҳодисалар

Туркияда марҳум Дурдона Ҳакимованинг дугонаси Сайёра Эргашалиева ҳам ваҳшийларча ўлдирилган

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Истанбулнинг Умрание туманида содир этилган мудҳиш қотиллик иши бўйича олиб борилаётган тергов давомида янги, даҳшатли тафсилотлар юзага чиқди. Аввалроқ 37 ёшли Дурдона Ҳакимованинг бўлакланган жасади топилган эди. Эндиликда маълум бўлишича, худди шу манзилда яна бир ўзбекистонлик аёл — 32 ёшли Сайёра Эргашалиева ҳам ваҳшийлик қурбони бўлган.

23 январдан бери бедарак йўқолган деб ҳисобланган Сайёра Эргашалиеванинг ишини ўрганаётган полиция ходимлари хавфсизлик камераларидаги тасвирларни кадрма-кадр кўриб чиқишган.

Унинг ота-онаси қизидан қарийб уч ҳафтадан бери хабар ололмаётгани сабаб вазиятга ойдинлик киритиш ва қидирув ишларида бевосита иштирок этиш учун Туркияга учиб келганди. Қиз охирги маротаба Дурдона Ҳакимова ўлдирилган кундан бир кун олдин ота-онаси билан телефон орқали мулоқот қилган эди.

Натижада, биринчи қотилликда гумонланувчи бўлган Дилшод ва Ғофуржон 24 январь куни Умраниедаги "даҳшат уйи"дан қора пакетлар ва катта чамадон билан чиқиб кетаётгани аниқланган.

Маълум бўлишича, улар аёлнинг жасадини бўлаклаб, Фотиҳ туманидаги турли ахлат қутиларига ташлаб юборишган. Тергов маълумотларига кўра, қотилликлар замирида яқин муносабатлар турибди.

Яъни Дурдона Ҳакимова гумонланувчи Дилшоднинг севган қизи бўлган. Сайёра Эргашалиева эса бошқа бир гумонланувчи — Ғофуржон билан ишқий муносабатда бўлган.

Дастлаб Ғофуржон фақат шеригига ёрдам берганини даъво қилган бўлса-да, иккинчи қотилликнинг очилиши ҳар икки шахсга нисбатан "Қасддан одам ўлдириш" моддаси билан янги тергов иши очилишига сабаб бўлган.

Истанбул полицияси ва прокуратураси ушбу ваҳшийлик занжирининг барча иштирокчиларини аниқлаш учун кенг кўламли қидирув ва суриштирув ишларини давом эттирмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...