Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг яқин ҳамкорлиги ва ҳамкорликдаги тезкор тадбирлари натижасида Истанбул шаҳрида халқаро қидирувда бўлган навбатдаги Ўзбекистон фуқароси аниқланиб, қўлга олинди.
У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (йирик миқдорда содир этилган фирибгарлик) билан айбланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қидирувга берилган шахс ушланган.
Ушбу шахс белгиланган қонуний тартибда ва депортация тартиб-қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг суд органларига топширилган.
Ҳозирда Ўзбекистон ва Туркиянинг ваколатли идоралари ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ҳамда уларнинг жавобгарликдан қочиб юришига йўл қўймаслик борасидаги ҳамкорлик изчил ва самарали тарзда давом этмоқда.
Бундан олдин ҳам Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳамкорлиги натижасида бир неча йилдан буён халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркия ҳудудида аниқланиб, қўлга олинганди ва белгиланган тартибда Ўзбекистонга қайтарилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас