Загрузка
Загрузка
Uzum Market устидан шикоятлар кўпаймоқда, Рақобат қўмитаси назоратни кучайтирмоқда
Ҳодисалар

Uzum Market устидан шикоятлар кўпаймоқда, Рақобат қўмитаси назоратни кучайтирмоқда

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон электрон тижорат бозоридаги йирик платформалардан бири — Uzum Market жорий йилнинг биринчи чорагида истеъмолчилардан энг кўп шикоят тушган сервислардан бирига айланди.

Рақобат қўмитаси таҳлилларига кўра, бозорда транзакциялар ҳажми ортиши билан бирга хизмат сифатида ҳам жиддий муаммолар юзага келмоқда. Қўмита маълумотларига кўра, платформа фаолияти юзасидан 490 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улар асосан маҳсулотлар сайтдаги тавсифга мос келмаслиги ёки яроқсиз ҳолда етказилиши, сифатсиз товар бўйича пулни қайта олиш жараёни мураккаблиги, логистикадаги узилишлар туфайли кечикишлар ва манзил хатолари каби муаммоларини ўз ичига олади.

Рақобат қўмитаси мазкур муаммоларни бартараф этиш учун қатор тизимли чораларни илгари сурган.

Хусусан, тўловни сотувчига фақат харидор тасдиғидан сўнг ўтказиш, рейтингларни шаффофлаштириш ва қоидабузарларга нисбатан қатъий чоралар кўриш, платформанинг ўзида тезкор ва автоматлаштирилган арбитраж тизимини жорий этиш шулар жумласидан.

Мутахассислар фикрича, Uzum Market каби йирик платформалар бозордаги етакчи ўрнини сақлаб қолиши учун фақат савдо ҳажмини ошириш эмас, балки хизмат сифати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратиши зарур.

Рақобат қўмитаси эса келгусида муаммоларни бартараф этишдан кўра, уларнинг олдини олиш механизмларини кучайтиришга устувор аҳамият қаратишини билдирмоқда.

Аввалроқ ҳам Ўзбекистон Рақобат қўмитаси электрон тижорат бозоридаги оммавий оферта шартномаларини хатловдан ўтказиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи қатор камчиликларни бартараф этганди. Унда ҳам энг кўп қонунбузилишлар Uzum Tezkor ҳиссасига тўғри келган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...