Загрузка
Загрузка
Урганчда икки ОАВ ходимлари товламачилик ва фирибгарликда айбланиб қўлга олинди
Ҳодисалар

Урганчда икки ОАВ ходимлари товламачилик ва фирибгарликда айбланиб қўлга олинди

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Qonun doirasida"лойиҳаси раҳбарлари Фурқат Рўзметов ва Азамат Авезовга нисбатан Жиноят кодексининг еттита моддаси бўйича айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди

Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқаролардан келиб тушган кўплаб мурожаатлар асосида мазкур ОАВ ходимлари фаолиятини текширган. Суриштирув натижасида уларнинг хатти-ҳаракатларида товламачилик, фирибгарлик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш каби оғир жиноят аломатлари аниқланган.

Уларга товламачилик (165-модда) ва фирибгарлик (168-модда) орқали ўзгалар мулкини ўзлаштириш, туҳмат қилиш (139-модда) ва жамоат тартибига хавф солувчи ёлғон ахборот тарқатиш (244-6-модда), ҳужжатлар ва муҳрларни қалбакилаштириш ҳамда улардан фойдаланиш (228-модда), табиатга зарар етказиш (198-модда) ва ўзбошимчалик (229-модда) буйича асосий айбловлар қўйилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқароларни Урганч шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига мурожаат қилишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди "Халқпарвар гуруҳи" махсус мухбири Элёрбек Тожибоевга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаганди. Журналист бир вақтнинг ўзида Жиноят кодексининг олтита моддаси билан айбдор деб топилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...