Загрузка
Загрузка
Янгийўлдаги давлат ер майдонини 750 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Ҳодисалар

Янгийўлдаги давлат ер майдонини 750 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги давлат захирасидаги ер майдонини ноқонуний сотишга уринган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди. 

Терговга қадар текширувларда 47 ёшли Тошкент шаҳри фуқароси тадбиркорнинг ишончига кириб, архитектура ва кадастр тизимидаги танишлари орқали 1,5 гектар ер майдонини расмийлаштириб беришни ваъда қилгани аниқланган.  Бу хизмат учун у 750 минг доллар талаб қилган. 

Шахс келишилган маблағнинг 20 минг долларлик аванс қисмини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда Катта Фарғона канали ҳимоя ҳудудидаги ерни ҳамда таълим муассасаси майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган бир нечта мансабдор шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...