Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Куни кеча Интернет тармоғида ҳайдовчи ва ЙПХ инспектори ўртасидаги келишмовчилик акс этган видео тарқалди. Бу можарода иккала томоннинг ҳам айби бор. Ички ишлар ходими хайдовчига “ёзувчи” ва “терпила” деган бўлса, ҳайдовчи эса тўғри муомала қилмаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Мазкур ҳолатни ИИББ қуйидагича изоҳламоқда.
“2021 йил 31 июл куни Шайхонтоҳур тумани Лайлиқўрғон кўчасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспектори Бегзод Мирзараҳимов томонидан ЙҲҚ қоидабузарликлари учун ўз вақтида жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича махсус тадбир давомида Cobalt русумли автомобиль тўхтатилди”, - дея маълум қилмоқда ҳуқуқ-тартибот идораси.
“Транспорт воситаси ҳайдовчиси 1979 йилда туғилган Комилхон Н. инспекторга нисбатан бетакаллуфона муомалада бўлиб, конструктив суҳбат қилишдан бош тортганини видеода кўриш мумкин”, -дея маълум қилмоқда ИИББ.
Натижада улар орасида юзага келган эмоционал можаро сабабли инспектор муомала маданияти қоидаларини бузган. Инспекторнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан хизмат текшируви тайинланган.
Изоҳлар мавжуд емас