Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Наманган вилоятида инпекторнинг қонуний талабларини бажармаган ҳайдовчига нисбатан ЙПХ ходими электрошокерни ишлатган. Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг ёзишича, бу қонун бузилиши ҳисобланади, зеро ҳайдовчи фаол қаршилик кўрсатмаган. Шу муносабат билан Адлия вазирлиги электрошокерлардан фойдаланиш қоидалари юзасидан тушунтириш берган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Ички ишлар идоралари тўғрисида” и Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ, ички ишлар идоралари ходими қуйидаги ҳолатларда электрошокердан фойдаланиш ҳуқуқига эга:
-
фуқаро ёки ички ишлар идораси ходимига қилинган ҳужумни қайтариш;
-
жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш;
-
ички ишлар органи ходимига кўрсатилган қаршиликнинг олдини олиш;
-
жиноят содир этишда ёки уни содир этгандан сўнг қочишга уринган шахсни қўлга олиш;
-
қўлга олинган шахсларни ва ҳибсга олинганларни, маъмурий ҳибсга олинган шахсларни олиб бориш, кузатиб бориш ва қўриқлаш, шунингдек қочишга уриниш, бошқаларга ёки ўзига зарар етказишнинг олдини олиш;
-
оммавий тартибсизликлар ва фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш.
Электрошок қурилмаларидан кимга қарши фойдаланиш тақиқланади?
Бу қурилмалардан қуйидагиларга нисбатан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
-
ҳомиладорлик белгилари аён бўлган аёллар;
-
ногиронлиги аён бўлган шахслар;
-
вояга етмаганлар.
Мабодо мазкур тоифадаги шахслар томонидан фуқаролар ёки ички ишлар идораси ходимларининг ҳаёти ва соғлигига жиддий хавф туғдирадиган қуролли қаршилик ёки оммавий ҳужум қилинадиган бўлса, уларга ҳам шокерлар қўлланилиши мумкин.
Электрошокерларни қўллаш шартлари
Электрошокерларни қўллашдан олдин улардан фойдаланилиши ҳақида аниқ ифодаланган огоҳлантириш берилиши лозим. Бундан огоҳлантиришни бериш иложи бўлмаса ёки шокерни ўз вақтида фойдаланмаслик оқибатида фуқаролар ёҳуд ички ишлар идораси ходимининг ҳаёти ва соғлигига бевосита хавф юзага келса, огоҳлантириш берилмаслиги ҳам мумкин.
Электрошокердан фойдаланиш юзага келган вазият, шахслар томонидан содир этилажак ҳаракат характери ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши лозим. Шу билан бирга, ички ишлар идораси ходими ҳар қандай зарарни имкон қадар камайтиришга интилиши лозим.
Электрошок мосламаларидан фойдаланиш натижасида жароҳат олган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатиш, шунингдек иложи борича қисқа муддатда тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш ва йигирма тўрт соат ичида уларнинг қариндошларига хабар бериш керак.
Ушбу воситадан фойдаланиш учинчи шахсларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирмаслиги, шунингдек уларнинг мулкига зарар етказмаслиги шарт.
Изоҳлар мавжуд емас